23 июл 2019

Президентга мурожат.

BOBOHON MASHARIPOV
3:33
20 КОММЕНТАРИЕВ
Мурад Шарипов
Мурад Шарипов
Урганчни мафиясиндон кейин !!! Узбекистана президенту надо обращаться???
УЛУГБЕК ХАДЖИМОВ
УЛУГБЕК ХАДЖИМОВ
Нима учун бу тадбиркор Президентга муролжаат килиш керак, жойларда хокимлар йукми ?
Соня Атаева
Соня Атаева
Хоким га муражат киласми ,,кимайсизми ,,,нима килади у сизга ,борган дир шу бечара уша Хоким ни олдигаям ,,,ё мажлис да ё вакти йук булади албатта ,,,оддий халк бечаралар хеч кимга керакмас,,,аблахла утирибди анашу хокимиятдаям
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
Хокимга кўп мурожат қилганмиз Хазорасп туман хокимининг хам қўли бор бу ишда биз ўз ўзимиздан интернетга видео қўйганимиз йўқ мурожат қилмаган жойимиз қолмади туман Хокимяти ИИБ хаммаси тил бириктириб давлатни алдаб ўтиришибди биз хаммисини жиноятларини исботловчи воқеяларни қамерага олганмиз бизга хар хил тухмат қилиб қўрқизиб кўрдилар видеоларимиз борлигини билдилар хозир бизни кўришса қочишади хаммаси
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
Сал туриб аризамизни қисқа мазмунини ташайман ўқиб кўринглар илтимос
дониёр дониёр
дониёр дониёр
Яхши булиб калгай ! Катталарга инсоф баргай
Соня Атаева
Соня Атаева
Инсоф нима килади бу ОДАМ лада хаммаси бириккан банда бу гнидалар утиришиб ди кабинет саклаб ,катта катта еб ,,когозбозлик ,,килиб аблахла,,,шу лариям она туккан ми? Товба оддий халк билан хеч кимни иши йук ,,,,,
🇸🇱 ASILBEK 🇸🇱
🇸🇱 ASILBEK 🇸🇱
Силар бозорни енг биринжилардан едингиз дукон бор каптива бор нимага керак еди шу сех
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
Биз бойликни ўйлаб бу ишга қўл урмаганмиз хақиқатдан хамма нарсамиз етарли эди мошина уй дўкон бойлик хаммаси бор эди биз фақат халқимизга тоза сифатли арзон махсулот еткизиб бериш ва халқимиз бошқа давлатларга ишлашга бориб қийналиб сарсон бўлиб юрмасин деб фуқароларга ишчи ўрин яратишни бошланишига 35-40 та ишчи ўрин кейинчалик эса 100-150 та ишчи ўрин яратишни ўйлаб халқимизга қўлимиздан келгунича хизмат қиламиз деб ният қилганмиз
ЖАСУРБЕК ХУЖАНИЁЗОВ
ЖАСУРБЕК ХУЖАНИЁЗОВ
qiyin masala ota darajada qiyin ozi bolmidi bi ishlaring azobi bo bi gaplari osonmas siz aytgan ishlardi qilish
ЖАСУРБЕК ХУЖАНИЁЗОВ
ЖАСУРБЕК ХУЖАНИЁЗОВ
5 6 yil oldin manga aytvadila wu vaqtda man xayron bolvadim qanday axir qanday qilib bunday boliwi mumkin dab
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Мен, Қиличова Арзигул оилавий корхонаси раҳбари Қиличова Арзигул давлатимиз тамонидан тадбиркорлик субъектларига яратиб берилган имкониятлардан унимли фойдаланган ҳолда давлатимизнинг иқтисодий равнақи ва халқимиз фаровонлигини таминлашга хисса қўшиш Биринчи Президентимиз И.А.Каримов табири билан айтганда фарзандларимизнинг келажакда биздан кўра билимли, ақилли, доно ва албаттда бахтли бўлишига хизмат қилишни мақсад қилиб узоқ йиллар давомида Хоразм вилоят Ҳазорасп туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келганман. Ўз навбатида бунинг натижаси туманимиздаги энг илғор тадбиркорлардан бирига хам айланиб улгирган эдим. 2012-йилнинг сентябр-октабр ойларида мени Хоразм вилоят Ҳазорасп туман хокимлигига таклиф қилишди ва туман иқтисод бўлими ходимлари “2013-2015 йиллар давомида Хоразм вилоят ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш дастури” лойихасини ишлаб чиқиш бўйича вакил сифатида Хоразм вилоятига ташриф буюрган хукумат ходими билан биргаликда “2013-2015 йиллар давомида Хоразм вилоят ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилияётганлигини айтишиб ушбу дастурда иштирок этиш таклифини билдиришди. Давлатимиз тамонидан биз Хоразм халқига берилаётган бундай эътибор ва бундай имкониятлар ўз-ўзидан бизни руҳлантириб юборди ва бизда янги бизнесни йўлга қўйиш истаги вужудга келди.Ниҳоят, биз кутган кунлар хам келди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1856-сонли “2013-2015 йиллар давомида Хоразм вилоят ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш дастури” тўғрисидаги Қарорлари 2012-йил 22-ноябрда қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан менга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун учта бизнес лойихага асосан хар бири учун 50.000 (эллик минг) АҚШ доллари миқдорида умумий 150.000 (бир юз эллик минг) АҚШ доллари миқдорда кредит ажратиб берилиши назарда тутилиб ушбу дастур бўйича кредит ажратиш вазифаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига юклатилиб кредит суммаси 2014-йил III чорагида ажратиб берилиши назарда тутилган Аммо, мен ўзимнинг бор маблағларимни сарфлаб вақтдан ютиш мақсадида ишлаб чиқариш ташкил қилиш режалаштирган худудда қурилиш ишларини амалга оширдим ва белгиланган 2014-йилнинг III чорагигача бўлган муддатда қурилиш ишларини тугатиб оилавий корхонамни давлат рўйхатидан ўтказдим. Кейинги босқичда еса фақатгина банкдан дастур бўйича ажратилиши назарда тутилган кредитни олиш ва ишлаб чиқариш дасгохларини олиб келиб ўрнатиб ўз фаолиятимни йўлга қўйишим лозим эди. Бироқ, 2014 йил III чорагида ТИФ “Миллийбанк” Ҳазорасп туман филиалига оғзаки мурожаат қилганимда банк ходимлари М.Қутлимуратов ва Қ.Рузибаевлар тамонидан менинг бизнес режаларимга кредит ажратиш дастури бўйича ОАТБ “Хамкор банк”га юклатилганлиги тўғрисида ёлғон маълумот берган холда кредит олиш мақсадида тақдим қилиш учун олиб борган ҳужжатларимни олиб қолишдан бош тортиб, фақатгина 19%лик фоиз ставкалари асосидагина бизга кредит ажратиб бераолишларини айтишди ва дастур бўйича кредит олиш учун менга фақатгина ОАТБ “Хамкорбанк”га мурожат қилишим мумкинлигини айтишди.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Мен бу вақтда юқорида келтириб ўтирган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 1856-сонли қарорига эга бўлмаганлиги ва хуқуқий онгимнинг паст бўлганлиги сабабли бўлаётган воқеяларнинг мазмун-моҳиятини англаб етмасдан кўр-кўрона ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиали ҳодимининг кўрсатмаси билан ОАТБ “Хамкор банки”га мурожат қилдим. Бу ерда эса мен, дастур билан бизнинг ишимиз йўқ! агарда сизга кредит керак бўлса умумий тартибда 14%лик фоиз ставкаси асосида кредит ажратиб беришимиз мумкин деган жавоб олдим. ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филяли ходимининг мурожатимизга берган жавоби ва ОАТБ “Хамкор банк”га қилган мурожаатимиз бўйича берилган жавоблардан келиб чиққан холда ОАТБ “Хамкор банки”дан йиллик 14%лик фоиз ставкаси асосида кредит олишга қарор қилдим ва ҳужжатларимни ОАТБ “Хамкор банк”га топширдим. Лекин, 2014-йил сентябрь ойидан декабрь ойигача бўлган муддатда ОАТБ “Хамкор банк” турли ҳужжатларни талаб қилиб кредит шартномаси тузишни кейинга қолдириб келди.2014-йил декабрь ойида эса кредитни энг ками йиллик 16%лик фоиз ставкаси асосида бераолиши мумкинлигини малъум қилди.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​2014-йилнинг декабрь ойининг сўнгида туман хокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 1856-сонли Қарори ижросини назорат қилиш бўйича ҳукумат вакили тамонидан ўткизилган йиғилишда менга камироқ фоиз ставкалари асосида кредит ажратиб бериш бўйича амалий ёрдам сўраганимда туман хокимлиги иқтисодиёт бўлим бошлиғи тамонидан биз кредитни ТИФ “Миллий банк”дан олишимиз лозимлиги ва ўша даврда дастлаб ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиалида очилган ва кейинчалик юқоридаги муаммоли ҳолатлар сабаб ОАТБ “Хамкор банк” Урганч шахар филялига кўчирилишга мажбур бўлинган оилавий корхонамнинг ҳисоб рақамини қайтадан ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиалига ўтказишим кераклиги ҳақида кўрсатма бериб, ушбу ҳолат юзасидан аслида 9%дан 12%гача бўлган фоиз ставкаларида кредит ажратилиши кераклиги ва бу кредитни ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиалидан олишда шахсан ўзи амалий ёрдам беришини айтиб ўтди.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Бироқ, мен иқтисод бўлими раҳбари тамонидан берилган кўрсатмага асосан оилавий корхонамга тегишли бўлган хисоб рақамни ОАТБ “Хамкор банк” Урганч шаҳар филиалидан ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиалига кўчириб ўткизганимдан кейин 2015-йил 7-январда туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи билан биргаликда ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филялига бўлганимизда ТИФ “Миллий банк” ҳодимлари ОАТБ “Хамкор банк” сизга дастур бўйича хизмат кўрсатиб бўлган ва бу хақда axborot.uz сайтига ҳам маълумотлар киритилганлиги эндиликда бу дастур бўйича такроран кредит ажратиб берилмаслигини рўкач қилиб менинг оғзаки мурожатимни яна рад қилишди.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​2016-йил 10-октабрь куни шу ва бошқа муаммолар тўғрисида виртуал қабулхонага мурожаат қилганман.2016-йил 13-октабрь куни соат 14:00да eсa Тошкент-Урганч йўналиш поездида Урганчдан Тошкент шахрига Туркия давлатидa ишлаш учун жўнаб кетдим. Бу вақтда 13-октабрь куни соат 17:50да ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиали раҳбари М.Қутлимуратов, кредит бўлим мутахасиси Қ.Рузибаев ва банк ҳуқуқшуноси Д.Хажиевлар уйимизга келиб соҳта сухбат баёни расмийлаштириб унга туман хокимлиги иқтисод бўлим мутахасиси Н.Жуманазаров, Аталиқ маҳалласи прафлатика инеспектори А.Саидмуратов ва Аталиқ махалла фуқаролар йиғини раиси Б.Атабаевлар қатнашди дея келтириб ўтган. Аммо, шу куни уйимизга келган банк ходимлари оила аъзоларим тамонидан видео тасвирга олинган бўлиб, унда фақатгина ТИФ “Миллий банк” Ҳазорасп туман филиали раҳбари М.Қутлимуратов, кредит бўлими мутаҳасиси Қ.Рузибаев ва банк ҳуқуқшуноси Д.Хажиевлар келганлиги ўз тасдиғини топган. Улар ўзларининг сохта сухбат баёнларида Президентимизнинг давлат дастури асосида бизнинг оилавий корхонамизга ажратилиши лозим бўлган, аммо ажратилмaган 150.000 АҚШ доллири миқдоридаги кредитни бермай келганлиги сабабларини ёритиб ўтиш ўрнига фақатгина муддати ўтган тадбиркорлик кредитини муддатини узайтириб беришмаслиги тўғрисидаги тушинтиришлар киритиш билан кифояланган.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Ҳужжат имзолашда эса А.Қиличова имзо чекишдан бош тортди деб ёзишган бу юзасидан далолатнома тузиш ўрнига эса ушбу сухбат баёнининг сўнгида исм шарифлари кўрсатилмаган шахслар тамонидан имзо чекишдан бош тортгандаги гувохлар деб 7та шахсга имзо қўйдиришган. Ваҳоланки, мен ушбу вақтда Хоразм вилоятида бўлмаганман ва хеч қандай суҳбат баёнида иштирок ҳам этмаганман. Бундан ташқари кейинчалик бизга маълум бўлишича суҳбат баёнида иштирок этган деб келтириб ўтилган Ҳазорасп туман Саноат қилоқ Аталиқ маҳалласи профлатика инеспектори А.Саидмуратов ҳам ушбу даврда Самарқандда хизмат сафарида бўлгани бу малумотни А.Саидмуратовнинг ўзи хам у билан бўлган суҳбат давомида тан олганлиги видео тасвирга олинган.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Шундай ёлғон кўрсатмалар ва сохта маълумотлар акс эттирилган хужжатларни эса юқори турувчи ташкилотларга тақдим қилишган ва шу аснода бизнинг виртуал қабулхонага қилган мурожатимиз хам ушбу хуқуқбузар банк ҳодимлари тамонидан “сўндирилган”. Дастлабки мурожатимизга нисбатан бундай муносабатдан кейин ўғлим Б.Машарипов тамонидан 2016-йил 16-октабрда Президент виртуал қабулхонасига бўлиб ўтган воқеаларни келтириб ўтган холда мурожат бўлган. Бу сафар ҳам банк ходимлари вазиятдан устаомонлик билан чиқиб кетишган ва бу галги суҳбат баёнида Б.Машариповнинг банк ходиларига туҳмат қилганлигини тан олганлиги ва суҳбат баёнига имзо чекишдан бош тортганлигини келтириб ўтишган. Аслида эса хеч қандай сухбат баёнида Б.Машарипов иштирок этмаган.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​2017-йил апрел ойида Хоразм вилоят ҳокими П.Бабажоновга қилган мурожатимизга жавобан ТИФ “Миллий банк” Урганч шаҳар бўлими бошқарувчиси С.Машарипов вилоят прокуратурасига Қиличова Арзигул ва ўғли Машарипов Бобохон банк ҳодимларига туҳмат қилиб турибди деб бизларни жиноий жавобгарликка тортишини сўраб ариза билан мурожат қилган.
BOBOHON MASHARIPOV
BOBOHON MASHARIPOV
​Хоразм вилоят прокуратураси аризани Ҳазорасп туман ИИБ бошлиғига жўнатган ва соҳта суҳбат баёнида келтириб ўтилган Аталиқ маҳалласи прафлатика инеспектори А.Саидмуратов уйимизга келиб менга сизлар ТИФ “Миллий банк” ходимларига туҳмат қилибсиз агарда айтган гапларингизни исботлаб бера олмасангиз сизни ва ўғлингизни жаримага ва жинойи жавобгарликка тортиб 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига тортаман деб қўрқитмоқчи бўлиди мен прафлатика инеспекторига туҳмат қилмаганлигимизни исботловчи видео дискини тушинтириш хатига илова қилган ҳолда тақдим қилганимда эса прафлатика инеспектори мен дискингни тикмайман менга фақат банк ходимлари айбини танолган хужжат берасан деб кетди мен 2017-йил 2-май куни туман прокуратурасига бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ариза билан мурожат қилдим кейин прафлатика инеспектори уйимизга келиб мен банк ходимларидан Қиличова Арзигул бизга туҳмат қилмади деган тушинтириш хатини олдим, сизлар хам тухмат қилмадим банк ҳодимларига ва прафлатика инеспекторига ҳеч қанақа даъво жанжалимиз йўқ деган тушинтириш берасизлар деб прафлатика инеспекторини ўзи тушинтириш хатини ёзиб келиб тушинтириш хатига имзо қўйиб берасан деб менга босим ўткизди.
Раскадровка
Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.
Видео: Президентга мурожат.