24 июл 2019

Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди

Ozodlik radiosi muxbiri
3:08
19 КОММЕНТАРИЕВ
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири, андижонлик 30 яшар Нилуфар Мамасаидованинг номидан Москва шаҳар, Кунцево туман прорурорига ариза топширилаётгани тўғрисида Озодликка унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Баҳром Исмоилов билдирди. 26 декабрь куни Нилуфарнинг Москвада тунаган уйини ўғри урган ва нарсалари билан бирга ҳужжатлари ўғирланган ва унинг кўргиликлари шундан бошланган эди. Айтилишича, полицияга ўғирлик тўғрисида ариза ёзиш ва ҳужжатлари йўқолгани тўғрисида справка олишга борган Нилуфардан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги учун, 1 яшар қизи Манижани полиция ходимлари олиб қўйиб, касалхонага ётқизган.Нилуфарнинг ўзини эса полиция 3 кунга қамаб қўйган.Нилуфар Мамасаидованинг адвокати Баҳром Исмоилов 6 январь куни Москва вақти билан соат 12 атрофида Озодликка бундай деди:- Мен ҳозир Нилуфарнинг ўзи ва элчихона ходимлари билан (Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси –таҳр.) Москвада кундуз соат 2 бўлганида Москва шаҳар, Кунцево район прокурорига полиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан ариза топширамиз.Адвокатнинг айтишича, полиция ходимлари Нилуфарнинг қизини олиб қўяётганда уни гўёки кўчадан топиб олинган, онаси йўқ, ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, акт тузган. Нилуфар адвокати ёрдамида прокуратурадан ўша актни бекор қилишни сўрамоқчи.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Нима бўлган эди?Нилуфар Мамасаидованинг кўргиликлари тўғрисида Озодликка Москвада яшайдиган журналист Соҳиба Ҳайитбоева айтиб берди.Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида меҳнат муҳожирлари муаммолари билан шуғулланадиган журналистнинг айтишича,- Москва области, Зеленоград шаҳрида сиделка бўлиб ишлаётган Нилуфар бироз шамоллаб қолган қизини дўхтирга кўрсатиш учун 26 декабрда Москвага келган ва дугоналари турадиган квартирада тунаган. Ўша тунда квартирани ўғри уриб, Нилуфарнинг ҳужжатлари ҳам ўғирланади.Шундан сўнг полицияга ўғирлик тўғрисида ариза ёзиш ҳамда ҳужжатлари йўқолгани тўғрисида справка сўрашга борган Нилуфарни, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлигини рўкач қилиб, 1 яшар қизи Манижани полиция ходимлари олиб қўйиб, касалхонага ётқизган.Соҳиба Ҳайитбоеванинг айтишича, Нилуфарнинг 1 яшар қизи Манижа ҳануз:- Москва шаҳри, Волоколамск шоссесидаги 1- инфекцион касалликлар касалхонасида қолмоқда. Болани кўриш учун Нилуфар билан ҳар куни бораяпмиз. Олиб борган нарсаларимизни олишаяпти, лекин болани онасига кўрсатишмаяпти.Ейишга сувсиз "Ролтон", 3 суткада 2 марта туалетҚизи Манижа касалхонага ётқизилган онанинг ўзи Янги йил арафасида 3 сутка Кунцево туман полиция бўлими ҳибсхонасида ётиб, қаттиқ шамоллаб чиқди. Ҳибсхонада ўзига нисбатан қилинган ноинсоний муносабат тўғрисида Нилуфар Озодликка айтиб берди:- 3 кеча-кундуз совуқ камерада сақлашди. Кираётган куним қўлимга битта коробка беришди. Ичида “Ролтон” (ивитиб ейиладиган угра – таҳр.) икки пакетчада қуруқ чой, 2 дона оқ қанд, 2 та қошиқ, 1 та вилка бор эди. Қайноқ сув беришмади. Пайпоғимни ҳам ечишга мажбур қилишди. 3 суткада 2 марта туалетга чиқишга рухсат беришди. Ўшанда ҳам эшикни тепиб, тақиллатаверганимдан сўнг рухсат беришди, деди Нилуфар.Одатланилмаган эътиборНилуфар Мамасаидова ва унинг қизи Манижа билан боғлиқ воқеа 2015 йил кузида содир бўлган шунга ўхшаш бошқа воқеа -тожикистонлик 5 ойлик чақалоқ Умарали Назаровнинг ўлими билан тугаган воқеадан фарқ қилмоқда.Агар Умаралининг ота-онаси ўз кўргиликлари билан якка-ёлғиз қолган, Россия Тергов қўмитаси, охир-оқибат, тожикистонлик гўдакнинг ўлимида "жиноятчилик аломатлари" топмаган ва жиноий ишни ёпган бўлса, Нилуфар ва унинг қизи ишига Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил – Бола Омбудсмани – Анна Кузнецова аралашди.Бу ҳақда хабар қилган kommersant.ruга кўра, Кузнецова “Ўзбекистон фуқаросига унинг 1 яшар қизини қайтариш учун зарур шартларни яратиш зарурлиги” тўғрисида баёнот берган.“Ҳаёти ва саломатлигига таҳдид мавжуд пайтда болани онасидан ажратиш ўта хавфли чорадир. Ҳозирда онанинг ўз қизи билан кўришиши учун ёрдам бериш ўта муҳим, боланинг онага қайтарилиши учун барча шароитларни яратиш лозим”, деган Россиянинг Бола Омбудсмани.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Нилуфар Мамасаидова ва унинг қизи Манижа билан боғлиқ воқеага Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳам фавқулодда тезкорлик билан аралашди.“РИА Новости”га кўра, пайшанба (5 январь) куни Нилуфарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаб берди. Бу маълумотни Озодликка адвокат Баҳром Исмоилов ҳам, журналист Соҳиба Ҳайитбоева ҳам, Нилуфарнинг ўзи ҳам тасдиқлади.Санкт-Петербургдаги касалхонада кўз юмган тожикистонлик гўдак5 ойлик Умарали Санкт-Петербургда онаси Зарина Юнусованинг қўлидан 2015 йилнинг 14 октябрида полициячилар томонидан зўрлик билан тортиб олинганидан бир неча соат ўтгач, ноаниқ бир вазиятда жон берганди. Болани даставвал вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторга топширганлар, кейин эса у “тез ёрдам” машинасида касалхонага юборилган.Умаралининг ўлими бўйича жиноят иши очилган. Суд-тиббий экспертиза ходимлари хулосасида боланинг бевақт ўлимига шиддат билан кучаяётган цитомегаловирус сабаб бўлгани айтилган.Бироқ фарзандининг соғлом бўлганини иддао қилган ва бу ҳақда тиббий маълумотномаларга эга бўлган ота-она экспертларнинг бу хулосасига ишонмайди.Орадан бир йил ўтиб Россия Тергов қўмитаси тожикистонлик гўдакнинг ўлимида "жиноятчилик аломатлари" топмагани ва жиноий ишни ёпилганини эълон қилди.***Энг сўнгги янгилик: Нилуфар Мамасаидованинг аризасини прокуратура қабул қилди. Бу ҳақда 6 январь, Москва вақти билан 18.35 да Соҳиба Ҳайитбоева Озодликка маълум қилди.
💫  София 💫
💫 София 💫
kegin nima bòldi
Робин Гуд
Робин Гуд
.
MUHABBATIM ALLOH UCHUN☝
MUHABBATIM ALLOH UCHUN☝
Амин
хабиева кумуш
хабиева кумуш
Бировни боласини олиб куйишга хакки йук хеч кимни Оллохдан бошка
хабиева кумуш
хабиева кумуш
Нилуфар сабр килинг худо хохласа беришади кизингизни курашинг сизга куч кувват тилаб коламан
SARDOR ÖLMASOV
SARDOR ÖLMASOV
Bolani dadasi kim ekan tuwmay qoldim
MUHABBATIM ALLOH UCHUN☝
MUHABBATIM ALLOH UCHUN☝
Кайси йул билан олар экан бечора инсоф бергин Оллохим палицячиларга
ඤඤඤ шахрузඤඤ бек
ඤඤඤ шахрузඤඤ бек
Узб га кетган якинда депорт б б
Блоккер блок
Блоккер блок
Ифлос уйингда ватанингда утирмесанми
Бакош Бакош
Бакош Бакош
Мана шу бола угирлаган кизнинг онасидан ана расми номери уша угрининг розыскга беринглар шу болани
Розахон Саиткаримовна
Розахон Саиткаримовна
Итого , шунча иш булса хечким хечнима кила олмайдими ..??? яна уялмай сайтга куйишибди.
Бакош Бакош
Бакош Бакош
Ана шу болага тел килинглар нима дийди кураслар 30 рублей сураяпди
Fazliddin Nurmatov
Fazliddin Nurmatov
Ифлос депсан ифлослигига далилинг борми сенга мусофир юрта ишлаш хавас эками иложиси еглигидан кеган тпой уйлагин камгина
Блоккер блок
Блоккер блок
Амбет сенга ухшаган тупойлар вклинил юбордим мусофир юртга
Fazliddin Nurmatov
Fazliddin Nurmatov
Адашасан булмаса мен узбек басман мен мусофир басман сениг уйлашинча 3 4 милон узбег бор бета уларам тупой эканда а бровди айблаштан олдин уйлаб кур у она сениг онаг борми узи еки ит туками ахмак
Бакош Бакош
Бакош Бакош
Уша бола угирлаган кизнинг онасидан ана расми номери уша 8 (985) 301-00-90
Раскадровка
Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди
Видео: Москвада 1 яшар боласи тортиб олинган Нилуфар прокурорга ариза топширди